ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ Телекоммуникациялар тармоқлари МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА НОРМАЛАРИ Расмий нашр Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Тошкент I
Сўз боши 1 «UNICON.UZ» - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси («UNICON.UZ» ДУК) томонидан ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН 2 Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасидаги стандартлаштириш бўйича 7-сон техник қўмита томонидан КИРИТИЛГАН 3 Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг 2017 йил 25 августдаги 05-871-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН ВА АМАЛГА КИРИТИЛГАН 4 Ушбу стандарт қуйидаги стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган: ITU-T Q.3960 Framework of Internet related performance measurements. (2016) ETSI EG 202 057-4 Speech Processing, Transmission and Quality Aspects (STQ). User related QoS parameter definitions and measurements. Part 4: Internet access. (2008) 5 БИРИНЧИ МАРТА КИРИТИЛГАН Ўзбекистон ҳудудида ушбу стандарт ва унга киритилган ўзгартиришларнинг амалга киритилиши (амал қилишининг тўхтатилиши) тўғрисидаги ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда эълон қилинади. Ушбу стандарт қайта кўриб чиқилганда ёки бекор қилинганда тегишли ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичида эълон қилинади. «Ўзстандарт» агентлиги ушбу стандартни Ўзбекистон ҳудудида расмий эълон қилиш мутлақ ҳуқуқига эга II
Мундарижа 1 Қўллаш соҳаси..... 1 2 Норматив ҳаволалар......... 1 3 Атамалар, таърифлар ва қисқартмалар..... 2 4 Умумий қоидалар... 4 5 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари учун нормалар...... 8 6 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш усуллари...... 11 7 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичларини баҳолашга қўйиладиган талаблар... 14 8 Маълумотлар узатиш тармоқларининг ишлаш сифатини баҳолаш натижаларининг репрезентативлигини таъминлаш талаблари.... 17 9 Назорат қилиш даврини танлаш... 18 А илова (тавсия этиладиган) Сифатнинг мақсадли кўрсаткичлари... 19 III
IV
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ Телекоммуникациялар тармоқлари МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА НОРМАЛАРИ Сети телекоммуникаций ПОКАЗАТЕЛИ И НОРМЫ КАЧЕСТВА УСЛУГ ПЕРЕДАЧИ ДАННЫХ Telecommunications networks Parameters and norms on quality of data transmission services 1 Қўллаш соҳаси Киритиш санаси 2018-03-10 Ушбу стандарт маълумотлар узатиш хизматлари сифатининг асосий кўрсаткичлари ва нормаларини, шунингдек уни баҳолаш усулларини белгилаб беради. Ушбу стандарт талаблари қўзғалмас телекоммуникациялар тармоқларига тааллуқли. Ушбу стандарт талаблари телекоммуникациялар операторлари ва телекоммуникациялар хизматларининг провайдерлари учун маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатишда мажбурий ҳисобланади. Ушбу стандарт назорат қилувчи органлар телекоммуникациялар хизматларининг сифат нормаларига риоя қилинишининг давлат назоратини ўтказганларида улар томонидан қўлланиши мажбурий. 2 Норматив ҳаволалар Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилган: O z DSt 1794:2010 Кабеллар, симлар ва шнурлар. Кенг полосали абонент фойдалана олишнинг симметрик юқори частотали кам жуфтли кабеллари. Умумий техник талаблар. Синов методлари. O z DSt 2818:2014 Телекоммуникациялар тармоқлари. Атамалар ва таърифлар O z DSt 2892:2014 Телекоммуникациялар тармоқлари. IP-тармоқлар бўйлаб реал вақт режимида ахборот (нутқ, видео)ни узатиш функциясини амалга оширувчи ускуна. Умумий техник талаблар. Изоҳ - Ушбу стандартдан фойдаланилганда ҳавола қилинган стандартларнинг Расмий нашр 1
Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январигача бўлган ҳолати бўйича тузилган стандартларнинг тегишли кўрсаткичи ва жорий йилда эълон қилинган тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш мақсадга мувофиқдир. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилган (ўзгартирилган) бўлса, у ҳолда ушбу стандартдан фойдаланилганда алмаштирилган (ўзгартирилган) стандартга амал қилиш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилмасдан бекор қилинган бўлса, у ҳолда унга ҳавола қилинган қоида, ушбу ҳаволага тааллуқли бўлмаган қисмида қўлланилади. 2 3 Атамалар, таърифлар ва қисқартмалар 3.1 Ушбу стандартда O z DSt 2818 бўйича атамалар ва қуйидаги атамалар тегишли таърифлари билан қўлланган: 3.1.1 маълумотлар: Рақам шаклида тақдим этилган, телекоммуникациялар воситалари ва маълумотларни сақлаш ҳамда уларни қайта ишлаш воситалари билан ишлов бериш учун яроқли турли хилдаги ахборот (нутқ, матн, график, тасвир, аудио, видео, ва ҳ.) 3.1.2 Интернет тармоғидан фойдаланиш: Фойдаланувчининг Интернет тармоғи бўйича тақдим этиладиган охирги хизматлар ва ахборот ресурсларидан фойдаланиши (Интернет тармоғида ахборот ресурсидан фойдаланиш) учун Интернет тармоғидан фойдаланишининг техник имконияти. 3.1.3 Интернет, Интернет тармоғи: Маълумотлар узатиш ва алмашишни таъминлаш учун ягона адрес маконидан ва ТСР/IP протоколидан фойдаланадиган компьютер тармоқларининг глобал тўпламидан ташкил топган компьютер тармоғи. 3.1.4 ахборот тизими: Ахборотни йиғиш, сақлаш, қидириш, уни қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган жами. 3.1.5 ахборот ресурси: Ахборот тизимининг таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар, маълумотлар базаси. 3.1.6 маълумотлар узатиш тармоғининг иш сифати: Ускунага ва алоқа каналларига, шунингдек ушбу воситаларни техник эксплуатация қилиш даражасига қўйиладиган техник талабларга мувофиқ тармоқнинг турли участкаларида ва бутун телекоммуникациялар тармоғи бўйича (хизмат етказиб берувчидан фойдаланувчига) тақдим этилган маълумотлар узатиш хизматларини сифатини тавсифловчи кўрсаткичларнинг жами. 3.1.7 маълумотлар узатиш хизматларининг сифати: Маълумотлар узатиш хизмати характеристикаларининг норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлик даражаси. 3.1.8 халқаро пакетли коммутациялаш маркази, ХПКМ: Маълумотлар узатиш тармоқларининг халқаро маълумотлар узатиш тармоқлари билан уланишини таъминловчи техник воситалар ва коммутация ускунасининг мажмуи. 3.1.9 маълумотлар узатиш хизматининг сифат кўрсаткичи: Ушбу кўрсаткич билан тавсифланадиган хизмат хусусиятининг бир хил таърифи.
3.1.10 маълумотлар узатиш хизматларини етказиб берувчи, хизматларни етказиб берувчи: Маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатувчи телекоммуникациялар оператори ёки телекоммуникация хизматларининг провайдери. 3.1.11 фойдаланиш тармоғи (маълумотлар узатиш тармоқларида): Фойдаланувчиларнинг охирги ускунасини фойдаланувчиларни маълумотлар узатиш хизматидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида хизматларни етказиб берувчининг маълумотлар узатиш тармоғининг энг яқин охирги узели билан уланишини таъминлайдиган телекоммуникациялар тармоғининг бир қисми. Фойдаланиш тармоғи симли ва симсиз уланишларни ўз ичига олади. 3.1.12 Интернет тармоғидан фойдаланиш хизмати: Маълумотлар узатиш хизматларини етказиб берувчилар томонидан охирги ускунани Интернет тармоғига уланишини ташкил қилиш орқали тақдим этиладиган маълумотлар узатиш хизмати. 3.1.13 маълумотлар узатиш хизмати: Маълумотлар узатиш хизматларини етказиб берувчисининг телекоммуникациялар тармоқлари орқали маълумотларни қабул қилиш, узатиш, уларни қайта ишлаш фаолиятининг маҳсули. 3.1.14 қўзғалмас тармоқ (телекоммуникациялар): Абонент линияси бўйича ёки телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланиш ускунасида индивидуал (ажратилган) портга эга бўлган, симсиз фойдаланиш бўйича телекоммуникациялар хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган коммутацион станциялар, дастурий коммутаторлар (Softswitch), коммутаторлар, маршрутизаторлар, узеллар, шлюзлар, линиялар ва каналларнинг жами. 3.2 Ушбу стандартда қуйидаги қисқартмалар қўлланилган: ACK (Acknowledgement) - тасдиқлаш DNS (Domain Name Server) - домен номларининг сервери DSLAM (Digital Subscriber Line Access Module) рақамли абонент линияси бўйича фойдаланиш мультиплексори ECN (Explicit Congestion Notification) ўта юкланганлик тўғрисида очиқ хабар ICMP (Internet Control Message Protocol) Интернетдаги бошқарувчи хабарлар протоколи OLT (Optical Line Terminal) - оптик линия охири ONT (Optical Network Terminal) оптик тармоқ охири SACK (Selective Acknowledgement) селектив тасдиқлаш TCP (Transmission Control Protocol) узатишни бошқариш протоколи PMTU (Path Maximum Transmission Unit) танланган йўл учун пакетнинг максимал ўлчами 3
4 Умумий қоидалар 4.1 Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматлари маълумотлар узатиш хизматлари ҳисобланади. 4.2 Интернет тармоғидан фойдаланиш умумий кўринишда 1-расмда келтирилган схема бўйича ташкил қилинади. Интернет тармоғидаги ахборот ресурсидан фойдаланиш умумий кўринишда 2-расмда келтирилган схема бўйича ташкил қилинади. 4
5 O z DSt 3205:2017 Фойдаланиш тармоғи Физик уланиш 2 1 Фойдаланувчи DSLAM /OLT Концентрация 3 Етказиб берув чининг 1-сон маълумотлар узатиш Трафик алмашиниш нуқтаси Етказиб берув чининг 2-сон маълумотлар узатиш Интернетга кириш 1 фойдаланувчининг охирги ускунаси (модем, ONT ва бошқа) 2 абонент линиясининг охирги узели хизматларни етказиб берувчининг коммутация ускунаси (DSLAM, OLT ва б.) 3 - хизматларни етказиб берувчи маълумотлар узатиш тармоғининг охирги узели (шлюз) 1 расм. Интернет тармоғига киришни ташкил қилиш схемаси 5
6 O z DSt 3205:2017 O z DSt 3205:2017 Миллий ахборот ресурсидан фойдаланиш Фойдаланувчи Фойдаланиш тармоғи Хизматларни етказиб берувчининг ахборот ресурси Етказиб берув чининг 1-сон маълумотлар узатиш тармоғи Трафик алмашиш нуқтаси ХПКМ Етказиб берувчининг 2-сон маълумотлар узатиш тармоғи Халқаро маълумотлар узатиш тармоқлари Хорижий хизматлар етказиб берувчилар тармоқлари Хизматларни етказиб берувчининг ахборот ресурси Интернет тармоғидаги ахборот ресурси нтернет Интернет тармоғидаги ахборот ресурсидан фойдаланиш 2 расм. Интернет тармоғидаги ахборот ресурсидан фойдаланишни ташкил қилиш 6
4.3 Халқаро маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш ХПКМ орқали ташкил қилинади. 4.4 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифати хизматни тақдим этишда иштирок этадиган маълумотлар узатиш тармоғининг барча участкаларининг сифатига боғлиқ. 4.5 Фойдаланиш тармоғи иккита участкага бўлинади: 1) абонент линияси охирги ускунани коммутация ускунаси (абонент линиясининг охирги узели билан) билан физик уланишини таъминлайдиган участка; 2) шартнома муносабатларига мувофиқ фойдаланувчининг охирги ускунаси мантиқий уланишга эга бўлган хизматларни етказиб берувчининг маълумотлар узатиш тармоғининг охирги узелигача фойдаланувчи трафигининг концентрацияси ва маршрутланишини таъминловчи участка. 4.6 Абонент линиясидаги маълумотлар узатиш хизматларининг сифати битта участкада ўзаро ишловчи маълумотлар узатиш тармоқлари интерфейсларининг характеристикалари билан белгиланади. Ушбу характеристикалар барқарор ҳисобланади ва трафик параметрларига боғлиқ эмас. Абонент фойдаланиши учун ишлатиладиган кабеллар, симлар ва шнурларга қўйиладиган талаблар O z DSt 1794да келтирилган. Маълумотлар узатиш тармоғининг интерфейсларига қўйиладиган талаблар O z DSt 2892 да келтирилган. 4.7 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари қуйидагиларга бўлинади: - маълумотлар узатиш тармоғи ишининг сифат кўрсаткичлари; - маълумотлар узатиш тармоғи абонентларига хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари; 4.8 Маълумотлар узатиш тармоғи ишининг сифат кўрсаткичлари қуйидагиларни тавсифлайди: - тармоқнинг тайёрлигини; - уланишнинг узлуксизлигини; - маълумотлар узатиш сифатини. 4.9 Маълумотлар узатиш тармоғи абонентларига хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари қуйидагиларни тавсифлайди: - хизматдан фойдаланишнинг ўз вақтида ташкил қилинишини; - таъмирлаш тезлигини; - техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдалана олишни. 7
5 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари учун нормалар 5.1 Маълумотлар узатиш тармоғи ишининг сифат кўрсаткичлари 1- жадвалда келтирилган нормаларга мос келиши керак. 5.2 Маълумотлар узатиш тармоғи абонентларига хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари 2-жадвалда келтирилган нормаларга мос келиши керак. 8
9 O z DSt 3205:2017 1-жадвал. Маълумотлар узатиш тармоғи ишнинг сифат кўрсаткичлари учун нормалар Сифат характеристикаси Сифат кўрсаткичи Норма Баҳолаш/ҳисоблаш усули Тармоқнинг тайёрлиги; Маълумотлар узатиш тармоғи билан уланишга тайёрлик коэффициенти 99 % дан кам эмас 6.1 Уланишнинг узлуксизлиги; Вақтидан олдин узилиш билан тугалланган уланишлар улуши 2 % дан кўп эмас 6.2 Маълумотлар узатиш сифати Маълумотлар узатиш тезлик коэффициенти шартномада белгиланган тезликнинг 70 % 6.3 дан кам эмас IP-пакетларни йўқотиш коэффициенти 1 10-4 6.4 IP-пакетлар хатолари коэффициенти 1 10-4 6.5 IP-пакетларнинг кечикиш вақти 400 ms дан кўп эмас 6.6 IP-пакетлар кечикиш вақтининг вариацияси (життер) 50 ms дан кўп эмас Назорат қилиш даврида максимал қиймат қайд қилинади 9
10 O z DSt 3205:2017 O z DSt 3205:2017 2-жадвал. Маълумотлар узатиш тармоғи абонентларига хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари учун нормалар Сифат характеристикаси Сифат кўрсаткичи Норма Хизматдан фойдаланишни ўз вақтида ташкил қилиш Таъмирлаш тезлиги Техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдалана олиш Шартномалар улуши, уларга мувофиқ хизматдан фойдаланиш белгиланган муддатларда ташкил этилган Маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш коэффициенти Маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақти Техник қўллаб-қувватлаш хизмати операторининг жавоб бериш вақти Техник қўллаб-қувватлаш хизматидан телефон орқали фойдаланиш коэффициенти 99 дан кам эмас % 95 дан кам эмас % 10 h дан кўп эмас 180 s дан кўп эмас 85 % дан кам эмас Баҳолаш/ ҳисоблаш усули 6.7 6.8 6.9-6.10 10
5.3 Интернетга кириш тармоғидаги трафикни ҳисобга олган ҳолда маълумотлар узатиш хизматларининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида, хизматларни етказиб берувчиларга А илованинг А.1 ва А.2- жадвалларига мувофиқ маълумотлар узатиш хизматлари сифат кўрсаткичларининг мақсадли қийматларини бажариш мақсадга мувофиқдир. 6 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш усуллари 6.1 Маълумотлар узатиш тармоғига уланиш тайёрлиги коэффициенти К улан. тай. қуйидаги формула бўйича аниқланади:,, (1) бу ерда: К улан. тай. назорат қилиш даврида уланишга тайёрлик даври (маълумотлар узатиш тармоғининг бузилмасдан ишлаш вақти); Т назорат қилиш даврида шартномага мувофиқ хизмат кўрсатиш даври (маълумотлар узатиш тармоғининг бузилмасдан ишлаган ва мажбурий тўхтаган вақтининг йиғиндиси). 6.2 Вақтидан олдин узилиш билан тугалланган уланишлар улуши қуйидаги формула бўйича аниқланади:, (2) бу ерда: вақтидан олдин узилиш билан тугалланган (фойдаланувчининг айби билан содир бўлмаган, маълумотлар узатиш тармоғига уланиш тўхтаган) тестли уланишлар сони; N ул назорат қилиш даврида содир бўлган тестли уланишларнинг умумий сони. 6.3 Маълумотлар узатиш тезлиги коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади: Сурт. улч К тезлик 100% (3) С бу ерда: С ўрт.ўлч. назорат қилиш даврида назорат натижалари бўйича аниқланган маълумотлар узатишнинг ўртача тезлиги; С тариф абонент томонидан танланган тариф режасига мувофиқ абонентга тақдим этилиши керак бўлган ва шартномада белгиланган максимал маълумотлар узатиш тезлиги. тариф 11
6.4 IP-пакетларни йўқотиш коэффициенти К п.йўқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:, (4) бу ерда: N п.йўқ маълумотлар узатиш вақтида йўқотилган IP-пакетлар сони; N п назорат қилиш даврида узатилган IP-пакетларнинг умумий сони. 6.5 IP-пакетлар хатоларининг коэффициенти К п.хат қуйидаги формула бўйича аниқланади: (5) бу ерда: N п.хат хатолар билан узатилган IP-пакетлар сони; N п назорат қилиш даврида узатилган IP-пакетларнинг умумий сони. 6.6 IP-пакетларнинг кечикиш вақти t кечик қуйидаги формула бўйича аниқланади:, (6) бу ерда: t ўр назорат қилиш даврида IP-пакетлар кечикиш вақтининг ўртача арифметик қиймати; 2 коэффициент, унинг қўлланиши t ўр пакет кечикишининг ортиб борувчи ва камайиб борувчи йўналишлар бўйича умумий вақтини ҳисоблашга боғлиқ. Изоҳ Ушбу формула ICMP протоколидан фойдаланувчи ўлчаш воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат ўтказилишида қўлланади. 6.7 Хизматдан фойдаланиш белгиланган муддатларда ташкил этилган шартномалар улуши қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:, (7) бу ерда: N муд.ш. шартномалар сони, уларга мувофиқ хизматдан фойдаланиш шартномада белгиланган муддатларда ташкил этилган; 12
умумий сони. O z DSt 3205:2017 N ш назорат қилиш даврида тузилган шартномаларнинг 6.8 Маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади: (8) бу ерда: маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш учун назорат қилиш даврида белгиланган муддатларда бажарилган аризалар сони; алоқани тиклаш учун назорат қилиш даврида келиб тушган аризаларнинг умумий сони. 6.9 Маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақти маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш учун ариза келиб тушган вақтдан маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақтигача бўлган вақт сифатида белгиланади. Ушбу кўрсаткич умумий фойдаланишдаги телефон тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақтини қуйидаги ҳолларда ўз ичига олмайди, маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланиш имкониятининг йўқлигига умумий фойдаланишдаги телефон тармоғидан фойдаланмаслик сабаб бўлганида. 6.10 Телефон орқали техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:, (9) бу ерда: техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган, техник қўллаб-қувватлаш хизмати операторининг назорат қилиш даврида норматив вақт ичидаги (180 s) жавоби билан тугалланган қўнғироқлар сони; N у назорат қилиш даврида техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган қўнғироқларнинг умумий сони. 7 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичларини баҳолашга қўйиладиган талаблар 7.1 Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари тестли уланишларнинг натижалари бўйича махсус ўлчаш комплексидан фойдаланган ҳолда баҳоланади. 13
7.2 Ўлчаш комплекси умумий кўринишда охирги тестлаш ускунаси ва тестлаш серверини ўз ичига оладиган аппарат-дастурий комплексидан иборат. 7.3 Тестли уланишларнинг натижаларига кўра ўлчаш комплекси маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичларини хизматлар сифатининг охирги тестлаш ускунаси ва тестлаш сервери ўртасида тўғри ва тескари йўналишда олдиндан белгиланган форматдаги тестли файлларни жўнатиш жараёнида ўлчашлар натижасида олинган параметрлари орқали ҳисобланишини таъминлайди (3-расм). 7.4 Маълумотлар узатиш тармоғининг у ёки бошқа участкасига нисбатан маълумотлар узатиш хизматларининг сифатини баҳолаш мақсадида тестлаш сервери қуйидаги тегишли даражаларда ўрнатилади (3- расм): - хизматларни етказиб берувчининг маълумотлар узатиш тармоғининг охирги узели (шлюзи) даражасида; - трафик алмашиш нуқталари даражасида; - ХПКМ даражасида. 14
Охирги тест ускунаси Трафик алмашиш нуқтаси Тестлаш сервери Тестлаш сервери ХПКМ Тестлаш сервери Хизматларни етказиб берувчининг маълумотлар узатиш тармоғи Халқаро маълумотлар узатиш тармоқлари 3 расм. Тестлаш серверларининг турли даражаларда жойлашиши 7.5 Тестлаш сервери тегишли даражадаги тармоқнинг узелига максимал яқин даражада ўрнатилади. 7.6 Тармоқнинг турли участкаларида хизматлар сифат кўрсаткичларини таққослаш тармоқнинг маълумотлар узатиш хизматлари умумий сифат кўрсаткичларининг пасайишига олиб келадиган участкасини аниқлаш имконини беради. 7.7 Тестли уланишлар маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш имкониятини икки йўналишда таъминлаши керак: хизматларни етказиб берувчининг маълумотлар узатиш тармоғининг охирги узелидан фойдаланувчининг охирги ускунасигача ва аксинча. 7.8 Тестлаш сервери ва охирги тестлаш ускунаси операцион тизимнинг битта туридан фойдаланиши керак. 7.9 Тестлаш сервери ва охирги тестлаш ускунасининг характеристикалари ва созланадиган параметрлари, шунингдек тестли уланишларнинг параметрлари кўриб чиқилаётган бутун назорат даврида ўзгармаслиги керак. 15
7.10 Барча тестли уланишлар учун бошқа топшириқларни бажариш учун фойдаланилмайдиган, ушбу мақсад учун ажратилган тестлаш серверидан фойдаланиш керак. 7.11 Тестлаш сервери DNS-серверга ортиқча мурожаат қилмаслик учун, шу жумладан DNS-серверни кэшлаш бўйича операцион тизимнинг созланишини бажармаслик учун домен номи билан эмас, балки ажратилган IP-адрес билан идентификация қилиниши керак. 7.12 Тестлаш серверининг TCP созланишларига қўйиладиган талабларнинг минимал тўплами қуйидагилардан иборат: - сегментнинг энг катта ўлчами 1380 дан 1460 byte гача; - TCP дарчасининг ўлчами 4096 byte дан кўп; - SACK уланган; - TCP Fast Retransmit уланган; - TCP Fast Recovery уланган; - Delayed ACK уланган (200 ms). 7.13 Охирги тестлаш ускунасининг TCP созланишларига қўйиладиган талабларнинг минимал тўплами қуйидагилардан иборат: - сегментнинг энг катта ўлчами: 1380 дан 1460 byte гача; - TCP дарчасининг ўлчами 16 384 byte га тенг; - SACK уланган; - ECN уланган; - TCP Window Scaling уланган; - TCP Timestamping уланган; - PMTU аниқлаш ўчирилган; - TCP Fast Retransmit уланган; - TCP Fast Recovery уланган; - Delayed ACK уланган (200 ms). Изоҳ Келтирилган созлаш қурилмаларининг тўпламини танлаш сабаби уларнинг охирги фойдаланиш ускунасининг кўпгина операцион тизимларида фойдаланувчиларнинг олдиндан белгиланиш бўйича ишлатиладиган созлаш қурилмаларига яқинлигида. 7.14 Тестли файл сиқилмайдиган маълумотлардан иборат бўлиши керак. Ушбу талаб сони разрядларининг қийматларидан фойдаланган ҳолда ёки қисилган файлдан (.zip ёки.jpg форматидан) фойдаланилган ҳолда сонларнинг псевдотасодифий кетма-кетлигини генерациялаш йўли билан бажарилиши мумкин. 7.15 Тестли файлнинг минимал ҳажми назарий жиҳатдан баҳоланадиган тестли уланишнинг маълумотлари узатиш тезлигининг максимал қийматидан икки баравар ошиши керак. 16
8 Маълумотлар узатиш тармоқларининг ишлаш сифатини баҳолаш натижаларининг репрезентативлигини таъминлаш талаблари 8.1 Назорат қилиш даврида тестли уланишларнинг керакли минимал сони (N) абсолют хатоликка эришиш ишонч даражасининг 95 % ни таъминлаш ҳисобидан қуйидаги формула бўйича аниқланади:, (10) бу ерда: p хизматлар сифат кўрсаткичининг кутилган қиймати; Δ хизматлар сифатини баҳолашнинг абсолют хатолиги. 8.2 Абсолют хатоликнинг йўл қўйилган қиймати, қуйидаги ҳосил бўлади: (11) Фоизларда ифодаланган кўрсаткичлар учун қуйидаги формуладан фойдаланиш керак: (12) 8.3 3-жадвалда ушбу стандартнинг 8.2-бандига мувофиқ назорат қилиш давридаги тестли уланишларнинг керакли минимал сонини ҳисоблаш натижалари келтирилган 3-жадвал. Нисбий хатолиги 1 % бўлган кўрсаткични аниқлаш учун назорат қилиш давридаги тестли уланишларнинг керакли минимал сони Кўрсаткичнинг аниқланадиган қиймати, % Назорат қилиш давридаги тестли уланишларнинг керакли сони 85 ± 0,85 7059 90 ± 0,9 4444 95 ± 0,95 2105 99 ± 0,99 404 8.4 Назорат қилиш даври назорат қилиш сеансларидан иборат бўлади ва тестли уланишларнинг керакли сонига эришилганда тугалланади. 8.5 Назорат қилиш сеанси тестли уланишларнинг чекланган сонини ва тегишли ўлчашларни ўтказишдан иборат. Назорат қилиш сеансини ўтказишда тестли уланишларнинг вақт параметрлари 4-жадвалга мувофиқ 17
белгиланади. 4 жадвал. Тестли уланишларнинг вақт параметрлари Параметр номи Назорат қилиш сеанси вақтида тестли уланишларнинг максимал сони Тестли уланишларни ўрнатиш вақти Тестли уланишлар ўртасидаги вақт интервали Узлуксиз тестли уланишнинг давомийлиги Параметр қиймати 500 ёки бир иш куни мобайнида максимал эришиладиган 10 s дан кам эмас 10 s 10 s 9 Назорат қилиш даврини танлаш 9.1 Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларининг сифат кўрсаткичларига белгиланган нормаларга нисбатан назорат қилиш даври ушбу стандартнинг 8.4-бандига мувофиқ белгиланади. 9.2 Маълумотлар узатиш тармоғининг абонентларига хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичларига белгиланган нормаларга нисбатан назорат қилиш даври сифатида бир ҳафтага, ойга, чоракка тенг давр танланиши мумкин. 9.3 Кўрсаткичларнинг бир чорак статистикаси S чорак кўрсаткичларнинг мавжуд ҳафталик статистикаси асосида қуйидаги формула бўйича чиқарилади:, (13) бу ерда: ҳафталик кўрсаткич (масалан, ); ҳар ҳафтадаги ҳодисалар сони (масалан, кўрсаткичини кўриб чиқишда бир ҳафтада N у ). 9.4 Кўрсаткичларнинг бир чораклик статистикаси S чорак кўрсаткичларнинг мавжуд ойлик статистикаси асосида қуйидаги формула бўйича келтириб чиқарилади: S i 1,2,3 S i ой i ой чорак, (14) i 1,2,3 i ой бу ерда: ойлик кўрсаткич; ҳар ойдаги ҳодисалар сони. 18
19 O z DSt 3205:2017 А илова (тавсия этиладиган) Сифатнинг мақсадли кўрсаткичлари А.1 жадвал. Аудио- ва видеотрафикнинг сифат кўрсаткичлари учун мақсадли қийматлар Трафик тури Аудио Аудио Маълумотлар тури Сўзлашувли овозли Овозли хабарларни узатиш Трафик симметрияси Икки йўналишли Асосан бир йўналишли Маълумотларни узатишнинг намунавий тезликлари, kbit/s Бир йўналишдаги IPпакетларнинг кечикиш вақти Кечикиш вақтининг вариацияси, ms IP-пакетларни йўқотиш коэффициенти 1), % < 1 < 3 4 64 Асосан: < 150 ms Чегара: < 400 ms 2) 4 32 < 1 s қайта тиклаш учун < 1 < 3 < 2 s ёзиб олиш учун Аудио Юқори сифатли оқимли аудио Асосан бир йўналишли Видео Видеотелефон Икки йўналишли Видео Бир йўналишдаги видео Бир йўналишли 16-128 3) < 10 s << 1 < 1 16-384 Нутқ синхронизацияси: < 80 ms Асосан: < 150 ms 4) Чегара: < 400 ms - < 1 16-384 < 10 s - < 1 1) Аниқ қийматлар муайян кодекларга боғлиқ, пакетлар йўқотилишининг таъсирини камайтириш учун пакетлар йўқотилишини маскировка қилиш алгоритмидан фойдаланиш кўзда тутилади 2) Акс-садони бир хил бошқаришда. 3) Сифат кўп даражада кодек тури ва битларни узатиш тезлигига боғлиқ. 4) Қийматларни замонавий технологияларда таъминланмаслиги мумкин бўлган узоқ муддатли мақсадли қийматлар сифатида кўриб чиқиш керак. 19
20 O z DSt 3205:2017 O z DSt 3205:2017 A.2 жадвал. Маълумотлар трафигининг сифат кўрсаткичлари учун мақсадли қийматлар Маълумотлар тури Трафик симметрияси Веб-саҳифаларни кўриб чиқиш Асосан бир йўналишли Узатиладиган маълумотлар ҳажми 10 Kbyte дан бошлаб ва ундан кўп Сифат кўрсаткичларининг мақсадли қийматлари IP-пакетларнинг бир йўналишдаги кечикиш вақти * Асосан: бир бет учун < 2 s Мақбул: бир бет учун < 4 s Битли хатолар коэффициенти Маълумотлар массивларини узатиш/ чиқариш Юқори устуворликка эга транзакциялар, масалан электрон тижоратда Асосан йўналишли бир 10 Kbyte дан 10 Mbyte гача Асосан: < 15 s Мақбул: < 60 s Икки йўналишли ~ 10 Kbyte Асосан: < 2 s Мақбул: < 4 s Команда/бошқариш Икки йўналишли ~ 1 Kbyte < 250 ms Ҳаракатсиз тасвир Бир йўналишли 100 Kbyte дан бошлаб ва ундан кўп Асосан: < 15 s Мақбул: < 60 s Нолга тенг Интерактив ўйинлар Икки йўналишли ~ 1 Kbyte < 200 ms Электрон почта Асосан бир 10 Kbyte дан бошлаб ва Асосан: < 2 s (серверга кириш) йўналишли ундан кўп Мақбул: < 4 s Электрон почта (серверсервер Асосан икки < 10 Kbyte Бир неча минутга бориши узатиш) йўналишли мумкин Қуйи устуворликка эга Асосан бир < 10 Kbyte < 30 s транзакциялар йўналишли * Баъзи ҳолатларда ушбу кўрсаткични жавоб вақти сифатида кўриб чиқиш тўғрироқ бўлади. 20
УЎТ 621.391.883 СУТ 33.040.40 Э 50 Асосий сўзлар: кўрсаткичлар, нормалар, сифат, сифатни назорат қилиш, маълумотлар узатиш хизматлари, тестли уланишлар, Интернетга кириш 21